Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш Вақф фондининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада фонд томонидан ўтган йиллар давомида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, биргина Қорақалпоғистон Республикасидаги "Султон Увайс бобо" зиёратгоҳи сўнги вақтларда амалга оширилган қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари натижасида ўзгача манзара касб этди.
Қорақалпоғистон Республикасида Вақф фондига бириктирилган 8 та зиёратгоҳ мавжуд бўлиб, мазкур қадамжоларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 17 июль санасида Вақф фонди раҳбарининг биринчи ўринбосари Музаффар Саломов ҳамда фонднинг Молиявий назорат бўлими мутахассиси Ўрол Сафаровлар хизмат сафари билан Қорақалпоғистонга ташрий буюрди.
Ташрифнинг илк манзили "Сулаймон Боқирғоний" ва "Довут ота" зиёратгоҳлари бўлди. М.Саломов ушбу манзилгоҳларда зиёратчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан тинишиб, мутасаддиларга керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.
Ташриф давом этади...