23 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ВАҚФ фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Мазкур йўналишда фонд томонидан давомли хайрия ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун, 21 август куни, Мустақиллик байрами арафасида фонд томонидан ана шундай хайрия тадбирларининг навбатдагиси ташкил этилди. Пойтахтимиздаги "Оқшом" тўйхонасида Тошкент шаҳрида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилаларнинг 23 нафар фарзандлари учун суннат тўйи ташкил этилди.
Ҳомийлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров, Вақф фонди раҳбари Зиёвуддин домла Мирсодиқов, Тошкент шаҳар бош имоми ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, фонд ходимлари ва болажонларнинг оила аъзолари, жами 200 нафар киши иштирок этди.

Тўй болаларга велосипед, турли ўйинчоқлар ва пул маблағлари ҳадя қилинди.

23 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди
21 Avgust, 2023 yil | 687