“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти филиали томонидан, вилоятнинг Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин ва Гулистон туманларида истиқомат қилувчи закотга ҳақдор, моддий кўмакка муҳтож, боқувчиси йўқ оилаларнинг 30 нафар фарзандлари учун жами 15 000 000 сўмлик мактаб формалари, ўқувчилар сумкалари ва ўқув қуроллари хайрия тариқасида тарқатилди.