Бугун, 4 сентябр куни Андижон шаҳридаги "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртида, ВАҚФ ХЖФ Андижон вилоят филиали томонидан, ҳомийлар билан ҳамкорликда, Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ҳамда 2023-24 ўқув йили бошланиши муносабати билан, 200 дан зиёд, мударрис-ҳодимлар ва талабалар учун ош дастурхони ёзилиб, устоз ва толиби илмларнинг дуолари олинди.