Жорий йилнинг 13 сентябрь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарияти томонидан, “Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир” мавзусида фонднинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари учун давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад, ҳудудий филиаллар иш самарадорлигини янада ошириш, хайриялар кўламини кенгайтириш ва зиёратгоҳлардаги шароитларни яхшилаш борасида ўзаро фикр алмашишдан иборат.