Хоразмда "Мавлид ҳадиялари" улашилди



Мусулмонлари ҳар йили Робиул аввал ойини ўзгача шукуҳ билан ўтказади. Зеро, бу ойда оламларга раҳмат бўлган Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар.

Бу ойда етимларга, мискинларга, кексаларга, беморлар ва ҳақдорларга хайриялар, эҳсонлар, садақа ва ҳадялар кўпроқ улашилади. Чунки Расулуллоҳ ﷺ бу ишларда бизга ўрнак бўлганлар ва буюрганлар. "Вақф" фонди Хоразм вилояти филиали томонидан ҳам мазкур ой муносабати билан 25 нафар моддий кўмакка муҳтож, бемор, ногиронлиги бор ҳамюртларимизга "Мавлид ҳадялари" улашилди.

"ВАҚФ" ХЖФ Матбуот хизмати

27 Sentyabr, 2023 yil | 206