Мазкур йўналишда фонд томонидан доимий равишда хайрия ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 7 сентябрь куни, фонднинг Жиззах вилояти филиали томонидан, Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи, 2-гуруҳ ногирони, боқувчиси йўқ, 3 нафар вояга етмаган болалари бор ёлғиз она ҳамда унинг фарзандларига, ҳашар йўли билан қурилаётган хонадон учун қурилиш маҳсулотлари – том қисми учун шифер хайрия сифатида тақдим этилди.
Хайрия қилишни истаган ва ушбу оилага ёрдам қилмоқчи бўлган ҳамюртларимиз, фонднинг Жиззах вилояти филиалига мурожаат қилишлари мумкин.
"ВАҚФ" ХЖФ Матбуот хизмати