Кўзи ожиз ҳамюртларимизнинг қалбларига қувонч улашилди

Бугун, пойтахтимиздаги "Олимпия" тўйхонасида кўзлари кўрмаса ҳам, қалб кўзлари равшан бўлган юртдошларимиз учун "Вақф" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали томонидан хайрия дастурхони ёзилиб, маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда "Вақф" хайрия жамоат фонди масъул ходимлари Саидаброр Умаров, Миржалол Қосимов, Тошкент шаҳар бош имоми хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, фонднинг Тошкент шаҳар филиали раҳбари ва 300 дан ортиқ кўзи ожиз юртдошларимиз иштирок этди.

Тадбир Қуръон тиловати ила очилиб, халқимиз, ватанимиз тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар қилинди. Шунингдек, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов томонидан гўзал маъруза қилинди.

Қалб кўзи равшан ушбу инсонлар билан дилдан суҳбат қилиниб, улардан ҳол-аҳвол сўралди.

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Кўзи ожиз ҳамюртларимизнинг қалбларига қувонч улашилди
18 Oktyabr, 2023 yil | 168