"Bizni noto'g'ri yo'lga boshlagan ekan..."

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида, 100 нафар имконияти чекланган (эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор) фуқаролар иштирокида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунирахон Абубакирова, вилоят вакиллиги ходимлари, Вақф фонди Тошкент вилояти филиали раҳбар ва ходимлари, вилоят бош отинойиси, Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби ва бошқа меҳмонлар қатнашди.

Тадбирда нотиқлар томонидан Миссионерлик ва унинг зарарлари, тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, юртимиздаги ислоҳотлар тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Йиғилиш якунида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчилари учун ҳадялар улашилди, эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди.

«ВАҚФ» ХЖФ Матбуот хизмати

13 Fevral, 2022 yil | 632