Вақф хайрия жамоат фонди ташкил топгандан бери, халқимиз орасидаги ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга кўмаклашиш мақсадида кўплаб хайрли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Муҳтожлар учун хайриялар сони ва салмоғини янада ошириш мақсадида фонд бир нечта халқаро хайрия ташкилотлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган. Туркия давлатининг Азиз Маҳмуд Ҳудойи вақфи шулар жумласидандир.
2022 йил бошида 110 000 000 сўм маблағга яқин хайрияларни амалга оширган мазкур ташкилот, кўп ўтмай, яна ҳамкорликда хайрия тадбирларини амалга оширишни бошлади.
бугун, 2022 йил, 22 февраль куни Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мажмуасида навбатдаги хайрия тадбири амалга оширилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақф фонди раҳбарияти, Тошкент шаҳар филиали ходимлари, Тошкент шаҳар бош имоми ўринбосари ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан пойтахтдаги 90 та хонадон учун озиқ-овқатлар хайрия қилди.
Хайрия тадбирлари давом этади...
ВАҚФ ХЖФ Матбуот хизмати