АҚШдаги Ал-Бухорий Ислом марказида хайрия тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 8 апрель куни АҚШдаги Ал-Бухорий Ислом марказида «Fundraising» хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Тошкент шаҳар «Убай ибн Каъб» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Абдулҳаким домла Матқулов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, «Вақф» хайрия жамғармаси раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов онлайн тарзда иштирок этдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди ва устоз Абдулҳаким домла Матқулов дуолар қилиб бердилар..

10 Aprel, 2022 yil | 307