АОКАда ўтказилган брифинг

“Вақф” хайрия жамоат фонди Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағни хайрия ишларига сарфлади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/537832151242234/) “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

✅ Фонд томонидан “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида:

➖ Республикамиз бўйлаб тўрт мингга яқин хонадонларга 707 890 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

➖ Моддий кўмакка муҳтож 295 нафар шахсларга 293 650 000 сўмлик пул маблағлари;

➖ Фарғона вилоятида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 2 та масжид учун 20 000 000 сўм;

???? Жами — 1 021 540 000 сўм миқдоридаги хайриялар амалга оширилди.

АОКАда ўтказилган брифинг
15 Aprel, 2022 yil | 395