“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг учинчи ҳафтасида амалга оширилган хайриялар

АОКАда ўтказилган брифингда Вақф хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаровнинг маълум қилишича, ижтимоий кўмакка муҳтож, ночор фуқаролар шунингдек, боқувчиси йўқ оила ҳамда ногиронлиги бор бўлган аҳоли вакилларини моддий қўллаб қувватлаш ва уларни зарурий озиқ-овқатлар билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида:

➖Республикамиз бўйлаб мингга яқин хонадонларга 210 380 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
➖Моддий кўмакка муҳтож хонадонлар ва ногиронлиги бор бўлган аҳоли вакилларидан 128 нафарига 149 300 000 сўмлик пул маблағлари;

Ой бошидан ҳозиргача эса:
➖Республикамиз бўйлаб тўрт ярим мингга яқин хонадонларга 918 270 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
➖ Моддий кўмакка муҳтож 423 нафар шахсларга эса 570 950 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилинди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг учинчи ҳафтасида амалга оширилган хайриялар
22 Aprel, 2022 yil | 426