Брифинг: 2018-2022 йиллар давомида тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни ободонлаштириш, таъмирлаш учун амалга оширилган ишлар



2018-2022 йиллар давомида тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни ободонлаштириш, таъмирлаш учун 15 млрд 249 млн 400 минг сўмдан зиёд маблағ сарф этилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди:

〰️〰️〰️
Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:

???? 2021 йилда Фонд томонидан республика миқёсида 15 та объектга жами 2 626 400 950 сўм миқдорида маблағлар ажратилган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги «Шоҳи-Зинда» ёдгорлик мажмуасига 442 661 808 сўм, Хоразм вилоятидаги «Пахлавон Маҳмуд» зиёратгохига 734 413 502 сўм, «Саид Аловуддин Пир» зиёратгохига 541 727 470 сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

???? 2022 йилнинг ўтган 11 ой давомида республикамиз бўйича жами 16 та объектга 1 949 890 735 сўм ажратилган.

30 Noyabr, 2022 yil | 280