“ВАҚФ” ФОНДИ ТУРКИЯГА НАВБАТДАГИ ЗАРУРИЙ ХАЙРИЯ ЮКЛАРИНИ ЖЎНАТДИ

Маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилган.

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ҳам саховатли ҳамюртларимиз билан биргаликда мазкур хайрли ишга ҳисса қўшиб, жорий йилнинг 9 февраль санасида 4 та юк машинага ортилган 30 турдаги 10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни ҳомийлар кўмагида жамлаб, пойтахтдаги ёрдам йиғиш марказига топширилган эди. Куни кеча, фонднинг Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан кўнгилли ҳамюртларимиз билан бирга жамланган зарурий нарсаларнинг навбатдагиси ёрдам йиғиш марказига 2 та юк машинасида топширилди. 

Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади. Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати


16 Fevral, 2023 yil | 361