Фарғонада беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

«Вақф» фонди Фарғона вилоят филиали томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда, ҳудуддаги 20 нафар оғир хасталикка чалинган, ётоқ беморлар ва моддий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олиниб, улардан бирига 1 дона ногиронлик аравачаси ҳамда барчаларига озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

Мазкур хайрияга ҳисса қўшган ҳамюртларимизни Аллоҳ таоло мукофотласин!

"Вақф" фонди Матбуот хизмати

Фарғонада беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди
27 Fevral, 2023 yil | 252