Бухородаги Олий мадрасага Вақф фонди хайрияси топширилди

2023 йил 2 март куни Мир Араб олий мадрасасида Шайх Алижон қори ҳазратлари ташрифлари муносабати билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбирда "Вақф" хайрия фонди Бухоро вилоят бўлими раҳбари Абдужалил домла, "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Устоз Азизхўжа домла Иноятов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов ҳамда Олий мадраса устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Шайх Алижон қори ҳазратлари диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган Мир Араб олий мадрасасининг бугунги мавқеи ҳамда илм олиш фазилати, Қуръон илмлари борасида нутқ сўзлади.
Тадбир якунида Шайх Алижон қори ҳазратлари томонидан "Вақф" жамоат фондининг хайрияси - "SMART" доска Мир Араб олий мадрасасига совға қилинди ҳамда юртимиз тинчлиги, фан ривожи борасида дуойи хайрлар қилинди.


2 Mart, 2023 yil | 192