Диний таълим муассасалари устоз-мураббийлари, ходимлари ва олис ҳудудлардаги масжид имомлари учун 831 миллион сўм хайрия қилинди

Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини шунингдек, масжид имомларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 6-март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг ўқитувчи, техник-ходим ва талабалари ҳамда масжид имом-хатибларининг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, ЎМИ раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, ЎМИ раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Вақф фонди бошқаруви раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов, ЎМИнинг вилоятлардаги вакиллари ҳамда фонднинг ҳудудий филиаллари ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассаалари раҳбарлари, устозлари ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида фонд томонидан муборак ой арафасида 52 нафар мударрис, 57 нафар ишчи-ходим ва 28 нафар талаба жами 137 нафар кишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 701 миллион сўм ҳамда олис ҳудудлардаги кам даромадли 26 та масжид имом-хатибини қўллаб-қувватлаш учун 130 миллион сўм, жами 831 миллион сўм моддий рағбатлар ўз эгаларига тақдим этилганлиги ҳақида тақдирланганларга сертификатлар топширилди.

Шунингдек, диний соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийларга ҳам ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, муносиб совғалар тақдим этилди.

Вақф фонди Матбуот хизмати

Диний таълим муассасалари устоз-мураббийлари, ходимлари ва олис ҳудудлардаги масжид имомлари учун 831 миллион сўм хайрия қилинди
6 Mart, 2023 yil | 335