Бугун, 11 март куни “Вақф” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти филиали томонидан Термиз шахридаги Имом-Термизий ўрта махсус ислом билим юртининг ўқитувчи, ходимлар ва талабалари моддий рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида фонд томонидан 2 нафар энг фаол ва жонкуяр ўқитувчига 5 миллион сўмдан жами 10 миллион сўм, 2 нафар энг аълочи ва намунали талабага 3 миллион сўмдан жами 6 миллион сўм, 1 нафар ходимага 1,5 миллион сўмдан умумий ҳисобда 17,5 миллион сўм моддий рағбатлар ўз эгаларига тақдим этилганлиги ҳақида сертификатлар топширилди.
Вақф фонди Матбуот хизмати