Давлатимиз томонидан берилган йўлланма асосида Умра зиёратини амалга ошираётган Хоразм вилоятидаги 8 нафар кам таъминланган ва ибратли оилалар, ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган фуқаролар хонадонига Вақф фонди вилоят филиали раҳбари А.Матёқубов ташриф буюриб, ҳамюртларимизга "Рамазон туҳфаси" сифатида озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этди.