Вақф фонди Тошкент вилояти филиали томонидан Рамазон ойи муносабати билан Янгийўл туманидаги 20 нафар кўмакка муҳтож ёши улуғ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Шунингдек, закотга ҳақдор 25 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.