Бугунги брифингда, муборак Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида, “Вақф” фонди томонидан амалга оширилган хайриялар ҳақида ахборот бериб ўтилди.
Жумладан, ўтган ҳафта давомида:
– Республикамиз бўйлаб 312 та оилага 58 150 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
– Моддий кўмакка муҳтож 37 нафар фуқароларга 66 600 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинган бўлса, 700 дан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Жами ҳисобда Рамазон ойининг иккинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами ва диний таълим муассасалари устоз ва талабалари учун 111 миллион 720 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтган ҳафта давомида фонднинг Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда вилоятдаги бошпанасиз, ночор оилага 5 хонали уй қуриб битказилиб, тўлиқ жиҳозланган ҳолда хайрия қилинди.
Умумий ҳисобда Рамазон ойи бошидан бугунга қадар 632 та оилага 109 730 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 49 нафар фуқарога 67 600 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилиниб, 1200 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди. Ой давомида жами 333 миллион 830 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.
Ўтган ҳафта давомида саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан фондга жами 348 миллионн 750 минг сўм миқдоридаги закот, хайрия ва эҳсонлар келиб тушди. Муборак ой бошидан бугунга қадар эса фонд хисоб ракамига 772 миллион 390 минг сўм қабул қилинди.
Мазкур хайрияларга ҳисса қўшиб келаётган барча саховатпеша ҳамюртларимизга Аллоҳ таолодан ажр ва мукофотлар сўраб қоламиз.
Рамазон ойи давомида, “Вақф” фонди турли йўналишлардаги хайрия тадбирларини давом эттиради ва бу йўлда сахий ва савоб талабидаги инсонларни ҳамкорликка чорлаб қолади!
Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати