1-oktyabr — O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan Xorazm viloyatida ustoz va murabbiylarning sharafli mehnatini qadrlash, ularga hurmat va ehtirom ko‘rsatish maqsadida ezgu tadbir tashkil etildi.“Vaqf” xayriya jamoat fondi Xorazm viloyat filiali tomonidan “Imom Faxriddin ar-Roziy” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasida o‘tkazilgan tadbirda ta’lim maskanida faoliyat yuritayotgan ustoz va murabbiylarga bayram tuhfalar ulashildi.Tadbir davomida 8 nafar ustozga 5 million so‘mdan, jami 40 million so‘m miqdorida pul mukofoti topshirildi. Shuningdek, boshqa ustoz va o‘qituvchilarga bayram munosabati bilan oziq-ovqat mahsulotlaridan tashkil topgan...
Малайзияда бўлиб турган «Вақф» хайрия жамоат фонди делегацияси бугун 23 сентябрь куни Малайзия Вақф бош бошқармасида (фондида) бўлишди. Меҳмонларни ташкилот раҳбари доктор Ризван ибн Бакар кутиб олиб, фонднинг ташкил топиши, хайрия йўналишлари, қандай вазифалар билан шуғулланиши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.⚡️ Фонд 2008 йилда Малайзия Ислом ишлари вазирлиги тасарруфида ташкил топган бўлиб, уни 21 нафардан иборат бўлган васийлар кенгаши аъзолари бошқаради. Унинг асосий йўналишдлари эҳтиёжманд аҳолига ёрдам кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш, вақф мулклари кабилардир. Хусусан, вақф мулклари – у хоҳ...
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган «Исломий иқтисодиёт ҳафталиги» доирасида Исломий иқтисодиёт форуми ташкил этилиб, унда Ўзбекистондан ташриф буюрган «Вақф» хайрия жамоат фонди делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан вакиллар иштирок этган, Малайзия парламентида ташкил этилган мазкур форумни очиб бериш ва Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолияти тақдимоти учун сўз Ўзбекистон делегацияси раҳбари Зайниддин домла Эшонқуловга берилди.Зайниддин домла Эшонқулов форум иштирокчиларига Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолияти ҳақида кенг маълумот бериб, вақф тушунчаси Ўзбекистон учун янгилик...