Statistika
Jami 0
Kategoriyalar
Kundalik tendentsiya
  • +998 95 195-16-10
  • info@vaqf.uz
  • vaqfuzbekistan@gmail.com
ФОНД РАҲБАРИ МАЛАЙЗИЯДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Шу кунларда Малайзия давлатида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари бошчилигидаги делегация Ал Бухорий халқаро университети раҳбарияти билан учрашди. Унда «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов, фонд халқаро алоқалар бўйича мутахассиси Миржалол Қосимов, Ал Бухороий халқаро университети ректори Проф. Датў Ир. Др. Моҳд Салеҳ бин Жаафар, Ўқув ишлари бўйича проректори Проф. Др. Моҳамад Абдуллаҳ бин Ҳемди, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Каромиддин Гадоев, элчихона ходими Ботиржон Исмоилов ва бошқалар иштирок этди.

Дўстона руҳда кечган учрашувда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, университетда таълим олаётган ўзбекистонлик кам таъминланган ёшлар сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида фонд раҳбари мазкур университетда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитди. Хорижда, замонавий шароитларда сифатли таълим олиш ҳаммага ҳам насиб қилавермаслигини таъкидлаб, буни яхши таълим олиш, Ўзбекистон тараққиёти учун қайғурадиган малакали мутахассис бўлиб етишибгина оқлаш лозимлигини алоҳида қайд этди.


9k=Z9k=9k=Z2Q==9k=Z

Tegishli Xabarlar

To'lov tizimlari orqali xayriya

To`lov tizimini tanlang

Tanlangandan so'ng, siz pul o'tkazmasini yakunlash uchun bank veb-saytiga yo'naltirilasiz