Statistika
Jami 0
Kategoriyalar
Kundalik tendentsiya
  • +998 95 195-16-10
  • info@vaqf.uz
  • vaqfuzbekistan@gmail.com
ВАҚФ ВАКИЛЛАРИ  ЖАҲОН ВАҚФ ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Малайзияда бўлиб турган «Вақф» хайрия жамоат фонди делегацияси вақфга алоқадор кўплаб тадбирларда иштирок этмоқда, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашмоқда.

Бугун фонд делегацияси Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида яна бир конференцияда иштирок этди. Ҳар йили ўтказиб келинаётган Жаҳон вақф форумининг бу галги онлайн йиғилишида фонд вакиллари Зайниддин домла Эшонқулов ва Миржалол Қосимов қатнашди.

Малайзия савдо-сотиқ корпорацияси томонидан Малайзия ислом иқтисодиёти ҳафталиги доирасида ташкил этилган конференцияда фонд вакиллари Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фондининг бугунги фаолияти, тизимнинг рақамлаштирилиши, хайрия маблағларининг тушуми ва сарфланиши ҳақида конференция иштирокчиларига маълумот бериб ўтишди. Фонднинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, айниқса жорий йилдаги Рамазон ойи ва Қурбон ҳайити пайтида давлат томонидан катта маблағ йўналтирилиб, минглаб эҳтиёжманд оилалар, оғир касалликдан азият чекаётганларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатилганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида фонд томонидан амалга оширилган катта хайрия тадбирлари, акциялари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Конференция давомида фонд вакиллари Жаҳон вақф форумида иштирок этаётганидан мамнунлигини билдириб, форум иштирокчилари бўлган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга, алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканлигини изҳор этди.

Tegishli Xabarlar

To'lov tizimlari orqali xayriya

To`lov tizimini tanlang

Tanlangandan so'ng, siz pul o'tkazmasini yakunlash uchun bank veb-saytiga yo'naltirilasiz